Маросимда икки мамлакат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, янги хиёбон мустаҳкам икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янада ривожланишининг рамзига айланади.
«Ушбу Дўстлик хиёбони Ўзбекистон ва Беларусь халқларини бирлаштириб турган мустаҳкам ришталар, самимий муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг ёрқин тимсоли бўлади, деб ишонамиз», — деди ташқи ишлар вазири.
Хиёбоннинг очилиши Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлардан бири бўлиб, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.