Тошкентда уйдан мажбурий чиқарилганлик ҳақидаги мурожаат прокуратура назоратига олинди

Тошкентда уйдан мажбурий чиқарилганлик ҳақидаги мурожаат прокуратура назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р. Паянов ва бошқа шахслар ўзларига тегишли уйдан мажбурий равишда чиқариб юборилганликлари ҳақида тарқатган мурожаат юзасидан расмий ўрганиш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари воқеа жойига чиқиб, мурожаат муаллифлари ҳамда «MEGA LOGISTICS SERVICE» МЧЖ вакиллари иштирокида ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида барча томонларнинг аризалари қабул қилиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Маълум қилинишича, мазкур мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган. Текширув натижаларига кўра, амалдаги қонунчилик асосида тегишли қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.