Қашқадарёда экспертиза хулосаси учун пора олган тиббиёт ходимлари ушланди

Қашқадарёда экспертиза хулосаси учун пора олган тиббиёт ходимлари ушланди

Қашқадарё вилоятида экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора олган икки нафар тиббиёт ходими қўлга олинди.

Маълум қилинишича, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг туманлардан биридаги ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти 1996 йилда туғилган фуқарога нисбатан тайинланган экспертиза хулосасини мансабдор танишлари орқали унинг фойдасига чиқариб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у 3 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давомида мазкур маблағнинг 2,5 минг АҚШ долларини лаборантдан қабул қилиб олаётган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг туман бўлими бошлиғи ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеанинг барча тафсилотларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.