Тошкентда Dance Your Style чемпионатининг миллий финали ўтказилади

Тошкентда Dance Your Style чемпионатининг миллий финали ўтказилади

16 август куни Тошкентда кўча рақслари бўйича халқаро Dance Your Style чемпионатининг миллий финали бўлиб ўтади. Мусобақа Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳудудида ташкил этилади.

Миллий финалда Ўзбекистоннинг 16 нафар энг кучли раққоси иштирок этади. Улар мамлакат номидан Швейцарияда ўтказиладиган жаҳон финалида қатнашиш ҳуқуқи учун баҳслашади.

Мусобақанинг ўзига хос жиҳати шундаки, ғолибларни профессионал ҳакамлар эмас, томошабинлар аниқлайди. Ҳар бир баттл натижаси аудитория овози асосида белгиланади.

Тадбир соат 19:00 дан 21:00 гача давом этади. Кириш эркин.

Манзил: Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Бухоро кўчаси, 28-уй.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.