Маълум қилинишича, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига оид далолатномани бекор қилдириш ва унга нисбатан қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига филиал раҳбари июль ойи бошларида 600 АҚШ доллари олган.
Бироқ мансабдор шахс ваъдасини бажармаган ва фуқарога 500 долларини қайтариб берган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ҳолат фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.