Дуровнинг таъкидлашича, дунёнинг иқтидорли ёш дастурчиларини рағбатлантириш мақсадида Telegram 235 нафар ғолибга «Алгоритм кубоклари» номли эксклюзив рақамли коллекцион совғалар тақдим этади. Совғаларнинг умумий қиймати камида 117 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Telegram асосчиси олимпиаданинг Ўзбекистонда ўтказилаётганига ҳам эътибор қаратди. У мамлакатни алгебра асосчиларидан бири Муҳаммад ал-Хоразмий ватани сифатида қайд этди. Шунингдек, «алгоритм» атамаси ал-Хоразмий номи билан боғлиқ эканини таъкидлади.
Дуровнинг маълум қилишича, Telegram жамоасининг кўплаб аъзолари аввалроқ Халқаро информатика олимпиадасида медалларни қўлга киритган.
2026 йилги IOI Тошкентда ўтказилиши ёш дастурчиларнинг халқаро даражадаги беллашувда иштирок этиши учун муҳим майдон бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.