ЖССТ ва Our World in Data платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизидаортиқчавазн мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, семизликнинг кенгайишига асосан юқори калорияли ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолининг ортиши, жисмоний фаолликнинг камайиши, ўтириб ишлаш тарзи ҳамда шаҳарлашув жараёни сабаб бўлмоқда. ЖССТ семизликни шунчаки ташқи кўриниш муаммоси эмас, балки мунтазам назорат ва даволашни талаб қиладиган сурункали касаллик сифатида баҳолайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.