Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 6-ўринда

Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 6-ўринда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 57,9 млн АҚШ доллари бўлган 23,3 минг тонна гилос экспорт қилган.

БМТнинг Comtrade халқаро савдо маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 32,2 минг тонна янги узилган гилос экспорт қилган. Экспорт қиймати 70,4 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Мазкур натижа билан Ўзбекистон гилос экспорти ҳажми бўйича дунёда 6-ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг 2016–2025 йиллардаги гилос экспорти ҳажми:

2016 йил — 29,2 минг тонна;

2017 йил — 30,6 минг тонна;

2018 йил — 33,8 минг тонна;

2019 йил — 16,8 минг тонна;

2020 йил — 31,3 минг тонна;

2021 йил — 60,8 минг тонна;

2022 йил — 25,4 минг тонна;

2023 йил — 45,0 минг тонна;

2024 йил — 32,2 минг тонна;

2025 йил — 31,7 минг тонна.

2024 йилда гилос экспорти ҳажми бўйича етакчи давлат ва ҳудудлар:

Чили — 529,5 минг тонна;

Гонконг (Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди) — 168,4 минг тонна;

АҚШ — 84,2 минг тонна;

Туркия — 66,5 минг тонна;

Испания — 34,1 минг тонна;

Ўзбекистон — 32,2 минг тонна;

Греция — 28,0 минг тонна;

Озарбайжон — 25,8 минг тонна;

Австрия — 18,1 минг тонна;

Молдова — 10,1 минг тонна.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.