Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга юқори. Ўтган йилнинг январь–июль ойларида валютага талаб 32,5 миллиард доллар бўлган.
Ҳисобот даврида юридик шахслар 30 миллиард доллар, аҳоли эса 8,2 миллиард доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олган.
Шу билан бирга, бозорда хорижий валюта таклифи ҳам ошган. Январь–июль ойларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан таклиф этилган валюта ҳажми 33 миллиард долларга етди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 миллиард доллар ёки 28 фоизга кўп.
Жумладан, аҳоли тижорат банкларига 14,6 миллиард доллар, юридик шахслар эса 18,4 миллиард доллар миқдорида хорижий валюта сотган.
Ҳисобот даврида валюта айирбошлаш курси бир доллар учун 11 910–12 320 сўм оралиғида ўзгариб турган.
Июль ойи якунига кўра, миллий валюта АҚШ долларига нисбатан қарийб 0,4 фоизга мустаҳкамланган.
Шу даврда валюта курси тебранишининг ўртача кўрсаткичи 32 сўм ёки 0,27 фоизни ташкил этган. 2025 йилнинг январь–июль ойларида бу кўрсаткич 28,2 сўм ёки 0,22 фоиз бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.