Ташриф давомида улар Ўзбекистон ҳудудида цивилизациялар ривожланиши тарихига бағишланган экспозициялар билан танишди. Экспозициялар энг қадимги даврлардан Янги Ўзбекистон давригача бўлган тарихни қамраб олган.
Биринчи хонимлар исломдан олдинги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессансларга бағишланган заллар, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» экспозициясини кўздан кечирди.
Ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи экспонатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Экскурсия Қуръон залига ташриф билан якунланди. Унда муқаддас Қуръоннинг VII асрга оид энг қадимий сақланиб қолган қўлёзмаларидан бири — Мусҳафи Усмон сақланади. У ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.
Учрашув давомида Зироат Мирзиёева ва Меҳрибан Алиева Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар икки халқ тарих, анъаналар ва маънавий қадриятларининг муштарак жиҳатлари мавжудлигини қайд этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.