Меҳмонлар ўзбек дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечирди. Уларда миллий нақшлар, кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналари ва замонавий ёндашувлар уйғунлашган.
Озарбайжон делегацияси учун махсус маданий дастур ҳам ташкил этилди. Меҳмонларга оила қуриш билан боғлиқ миллий урф-одатлар намойиш этилди.
Жумладан, келин сарпосини тайёрлаш, сўзана тикиш, никоҳ ва тўй маросимлари, келинни куёв хонадонига кузатиш, «келин салом», «бешик тўй» анъаналари ҳамда «алла» қўшиғи намойиш этилди.
Тадбир икки халқ ўртасидаги маданий яқинликни яна бир бор намоён этди.
Оилавий қадриятлар, катталарга ҳурмат, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш ўзбек ва озарбайжон халқлари маданиятида муҳим ўрин тутади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.