Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжонда меҳнат қилган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва пенсия таъминоти бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Битимга кўра, икки давлатда орттирилган меҳнат стажи пенсия миқдорини ҳисоблашда биргаликда инобатга олинади.
Шунингдек, фуқаро бир давлатдан иккинчисига кўчиб ўтган тақдирда ҳам унга тайинланган пенсияни тўлаш давом эттирилади. Бунда пенсия миқдори камайтирилмайди.
Пенсия тайинлаш учун фуқаро ҳужжатларни бир давлатнинг ваколатли органига топшириши мумкин бўлади. Мазкур орган аризани иккинчи давлатнинг тегишли ташкилотига расмий тартибда юборади.
Бундан ташқари, икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасида тўғридан-тўғри ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади.
Битим Ўзбекистон ва Озарбайжонда меҳнат қилган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини таъминлаш ва улар учун пенсия расмийлаштириш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.