Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Шунингдек, «Ташаббусли бюджет» жараёнида ходимлардан мажбурий равишда овоз йиғишни талаб қилиш тақиқланган. Бундай ҳолатлар мажбурий меҳнат сифатида баҳоланиши мумкин.
Мажбурий овоз тўплангани аниқланган тақдирда, тегишли лойиҳа «Ташаббусли бюджет» жараёнидан четлатилиши, қонунбузилишга йўл қўйган масъул шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
Давлат меҳнат инспекцияси ходимларни овоз беришга мажбурлаш ҳолатларига дуч келган фуқароларни бу ҳақда 1176 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.