Учрашув давомида DCS вакиллари тизим фаолияти, кафолат ҳолати юзага келганда омонатчиларга компенсация тўловларини амалга ошириш, шунингдек, ушбу жараённи ташкил этиш ва бошқариш тартиби ҳақида тақдимот ўтказди.
Бундан ташқари, DCS вакиллари жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг омонатларни кафолатлаш тизими ва ташкилот фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, Агентлик вакиллари ўз фаолияти ҳақида сўзлаб, иш тажрибалари билан ўртоқлашди. Хусусан, 2026 йил бошида банклардан бирининг банк фаолиятини амалга ошириш лицензияси бекор қилингани муносабати билан юзага келган ҳақиқий кафолат ҳолати алоҳида кўриб чиқилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари, унинг хабардорлигини ошириш ёндашувлари, коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда омонатчиларни хабардор қилиш тизимини янада ривожлантиришнинг келгуси йўналишлари ҳақида маълумот тақдим этилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқот тажриба ва маълумот алмашиш нуқтаи назаридан фойдали бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
Depositor Compensation Scheme (DCS) — Янги Зеландия Марказий банки томонидан бошқариладиган омонатларни кафолатлаш тизими.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.