Хорижий сафар доирасида делегация аъзолари “SANASA Campinas” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Мулоқот давомида ичимлик суви ва оқова сув тизимини самарали бошқариш, замонавий технологияларни қўллаш, инфратузилмани янгилаш, хизматлар сифатини ошириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Бразилия тажрибаси ўрганилди.
Томонлар ўзаро тажриба алмашиш билан бир қаторда, келгусида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий тажрибаларни ўзлаштириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.