Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументига анъанавий тарзда гул қўйди.

Нарендра Моди шунингдек, «Янги Ўзбекистон» мажмуаси билан танишди. Қисқа ташриф давомида унга мажмуанинг меъморий концепцияси, мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Боғга ташриф Ҳиндистон Бош вазирининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчиларининг дастлабки қўшма тадбирларидан бири бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.