Мукофотни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазирининг икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширди.

Шавкат Мирзиёев ушбу мукофот Ҳиндистон бош вазирининг Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматларига Ўзбекистон халқи ва давлатининг юксак эҳтироми ифодаси эканини билдирди.
Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишилган.

Президент Мирзиёев «Олий даражали дўстлик» ордени Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирди.
«Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман», — деди давлат раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.