8 сентябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво: 38° гача иссиқ, айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ

8 сентябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво: 38° гача иссиқ, айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ


«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 38° гача кўтарилади. Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда кечаси ҳарорат 18–20°, кундузи 33–35° бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳаво 32–37° гача исийди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 33–38° бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 30–35° иссиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда кундузи ҳарорат 23–28° ни ташкил этади.

Қорақалпоғистонда кундузи ҳарорат 26–31° бўлади. Айрим жойларда ёмғир, момақалдироқ ва шамолнинг 18 м/с гача кучайиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.