Aichi-Nagoya — 2026: Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Aichi-Nagoya-2026: Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Японияда ўтказиладиган XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Маълум қилинишича, эркаклар ўртасида 65 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев, 75 кгда Диёрбек Рўзметов, 85 кгда Ҳасанбой Бердиев, 95 кгда Муҳаммадқодир Тоштемиров, 110 кг вазн тоифасида эса Акбар Жўраев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Аёллар баҳсида 53 кг вазн тоифасида Нигора Абдуллаева мусобақада иштирок этади.

Шу тариқа, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya — 2026 Осиё ўйинларига жами 6 нафар спортчи билан йўл олади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.