«D» гуруҳида Жанубий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Баҳсда кореяликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳни биринчи ўринда якунлади.
Шундан сўнг Ўзбекистоннинг плей-оффдаги рақиби Саудия Арабистони бўлиши аниқлашди.
Ярим финал йўлланмаси учун кечадиган Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашуви 25 сентябрь куни «Мизухо» стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 10:00 да старт олади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.