Унда Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Хитойга қарши дона суради.
6-турда Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, очколар сонини 12 тага етказган ва якка пешқадамга айланиб олганди. Хитой терма жамоаси эса 6-турда мусобақани мағлубияциз давом эттираётган Германияни ишончли тарзда таслим этди. Ҳозирда Хитойда 11 очко мавжуд. Бугунги баҳс чемпионлик пойгасида улкан аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг 2-терма жамоаси эса Францияга қарши дона суради. Барча беллашувлар соат 15:00да бошланади.
Асосий жуфтликлар:
Ўзбекистон — Хитой
Ўзбекистон 2 — Франция
Ўзбекистон 3 — Жанубий Африка
Арманистон — АҚШ
Англия — Ҳиндистон
Аёллар жамоаларимизнинг рақиблари:
Ўзбекистон 1 (9 очко) Словения (9 очко)
Ўзбекистон 2 (8 очко) Тожикистон (8 очко)
Ўзбекистон 3 (8 очко) Перу (8 очко)
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.