Аичи-Нагоя — 2026. Сайдулло Абдурашидов бронза медалига сазовор бўлди

Аичи-Нагоя-2026. Сайдулло Абдурашидов бронза медалига сазовор бўлди

Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида учинчи бронза медалини қўлга киритди.

Ушу беллашувларида иккинчи медал. Санда дастурида — 56 кг вазн тоифасида иштирок этган Сайдулло Абдурашидов ярим финалда хитойлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ ушбу спорт турида Даря Латишева ўзининг Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди. Кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этган юртдошимиз 19.413 балл билан кумуш медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 8 тага етди. Вакилларимиз умумий жадвалда 14-ўринда бормоқда. Биринчи ўринни кутилганидек Хитой делегацияси эгаллаб турибди. Улар ҳисобида жами 77 та медал бор — 47 та олтин, 20 та кумуш ва 10 та бронза.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Япония ва Жанубий Корея вакиллари эгаллаган. Улар мос равишда 65 та ва 39 та медал жамғарган.

Қозоғистонлик спортчилар 4-ўринда боришмоқда. Қўшниларимиз ҳисобида жами 18 та — 7 та олтин 4 та кумуш ва 7 та бронза медал бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.