Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади

Самарқандда давом этаётган шахмат бўйича олимпиаданинг энг марказий ва шиддатли учрашувларидан бирида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди.

Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев ўз ўйинларида ёрқин ғалабага эришган бўлса, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов рақиблари билан муросага келиб, жамоамизнинг умумий ғалабасини таъминлашди.

Ўзбекистон мазкур ғалабадан кейин 14 очко билан турнир жадвалидаги якка пешқадамлигини сақлаб қолди.

12 очко жамғарган Нидерландия, Ҳиндистон, Германия, Озарбойжон ва Арманистон жамоалари кейинги ўринларга эгаллаб турибди.

Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси ушбу турда Франция билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), учинчи жамоамиз Жанубий Африка Ресбуликасини 3-1 ҳисобида таслим этди. Ўзбекистон — 2 жамоаси 11 очко билан 14-поғонани банд этган.

Эркаклар жамоаларимизга 8-турда рақиблик қиладиган жамоалар:

Ўзбекистон — 1 — Германия
Ўзбекистон — 2 — Англия
Ўзбекистон — 3 — Швейцария

Аёллар

Ўзбекистон аёллар жамоаси мазкур турда Словенияга қарши дона суриб, 3,5 — 0,5 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Иккинчи жамоамиз Тожикистонни мағлуб этган бўлса (3-1), учинчи жамоамиз Перуга имкониятни бой берди (0,5 — 3,5).

Аёллар жамоаларимизнинг 8-турдаги рақиблари:

Ўзбекистон — 1 (11 очко) — Нидерландия (11 очко)
Ўзбекистон — 2 (10 очко) — Куба (8 очко)
Ўзбекистон — 3 (8 очко) — Ямайка (8 очко)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.