Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 12 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисда Ботир Қудратхўжаев номзодини мудофаа вазири лавозимига маъқуллади.
Генерал-майор Ботир Қудратхўжаев жорий йил январидан бери ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Оператив-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввал у Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқарган, Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари — ҳарбий прокурор бўлиб ишлаган. 2020 йилдан Хоразм вилояти прокурори, 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори бўлган. 2016−2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори, 2014−2016 йилларда эса Сурхондарё вилояти прокурори лавозимларида ишлаган.
Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири лавозимида 2024 йил ноябридан бери ишлаб келган генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедовнинг ўрнини эгаллайди. Вазифага тайинланишидан олдин Ҳалмуҳамедов мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.