Мазкур лавозим охирги вақтларда вакант эди. Ундан аввал Абдулазиз Исраилов эгаллаган эди.
Дониёр Юсупов Тошкент автомобиль-йўллар институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобиль йўллари ва иншоотларини қуриш, шунингдек, автомобиль йўллари ва аэродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.
У турли йилларда Тошкент шаҳри йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси, Тошкент шаҳри минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.
Ушбу тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.