Ўзбекистон президенти ОҲИЧК саммитида иштирок этиш учун Бокуга боради

Ўзбекистон президенти ОҲИЧК саммитида иштирок этиш учун Бокуга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ишчи ташриф билан Озарбайжонга боради. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) 7-саммитида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан Осиё қитъасида ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, ОҲИЧКни институционал ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Транспорт боғлиқлиги, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади. Иштирокчилар минтақавий ва халқаро кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашади.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

ОҲИЧК — Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форум. Ҳозирда у қитъа ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини қамраб олган 28 та давлатни бирлаштиради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.