Бобир Исломов Навоий шаҳрига ҳоким бўлди

Бобир Исломов Навоий шаҳрига ҳоким бўлди

Бобир Ҳуснидинович Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган. У 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини, 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар Исломов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Яинг лавозимда у 2023 йилнинг июль ойидан буён ишлаб келаётган Дилмурод Эргашев ўрнини эгаллади. Унинг қайси лавозимга ўтгани очиқланмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.