Дипломат 14 октябрь куни АИ комиссияси раиси Маҳмуд Али Юсуфга ишонч ёрлиқларини топширди.
Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда маданият, иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режаларини муҳокама қилди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Африка Иттифоқи — қитъадаги 55 та давлатни бирлаштирган энг йирик қитъалараро сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ташкилот бўли, штаб-квартираси Аддис Абеба (Эфиопия)да жойлашган. У 1963 йилдан буён мавжуд бўлган Африка бирлиги ташкилоти ўрнини босиш мақсадида 2002 йил 9 июлда Дурбан шаҳрида (ЖАР) ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги ҳамда ўриндошлик асосида Жанубий Африка ва Эфиопиядаги элчиси ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.