Кадрлар ўзгариши қуйидаги туманларни қамраб олди:
Саидқаҳҳор Холхўжаев 2022 йил августидан буён — тўрт йилдан ортиқ вақт давомида Чилонзор туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Дастлаб у туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, ундан олдин эса Марказий банк раисининг ўринбосари бўлган.
Холхўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.
Бахтиёр Раҳмонқулов 2020 йил 26 августда Яшнобод тумани ҳокими этиб тайинланган ва бу лавозимда олти йилдан ортиқ ишлаган. Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — пойтахт Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ҳаёт Иноғомов Янгиҳаёт тумани ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилиб келган. У 2020 йил 16 ноябрда туман ҳокими этиб тасдиқланган ва бу лавозимда қарийб олти йил ишлаган. Бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.