Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинланди

Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинланди

Лазизбек Пўлатович Темиров Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Лазизбек Темиров 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавриат, 2021 йилда эса магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.

У тайинловга қадар, 2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янги лавозимда Темиров 2020 йил 16 ноябрда буён ишлаб келаётган ва 15 октябрда бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган Ҳаёт Иноғомов ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.