Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод тумани ҳокими бўлди

Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод тумани ҳокими бўлди

Абдулазиз Ахатович Абдулхаков Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ҳокимлик тизимида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.

2025 йилдан буён Тошкентдаги UET Construction МЧЖда ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

UET Construction — 2023 йилда Тошкентда ташкил этилган муҳандислик-қурилиш компанияси. У энергетика, саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаш, жиҳозлар ва материаллар билан таъминлаш ҳамда қуриш билан шуғулланади, Янги Тошкент лойиҳаларида иштирок этмоқда.

Бунга қадар Яшнобод туманига 2020 йил августда ушбу лавозимга тасдиқланган Бахтиёр Раҳмонқулов раҳбарлик қилган. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими этиб тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.