Акмал Жумабоев 1987 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтини, 2013 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.
2021 йилдан шу кунга қадар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Туманни 2023 йилнинг 9 октябридан буён бошқариб келган аввалги ҳокими Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Ҳаёт Иноғомов Чилонзор туманига, Лазизбек Темиров Янгиҳаёт туманига ва Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод туманига ҳоким этиб тайинланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.