Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди

Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди

Полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

У илгари ҳам ФВВ тизимида ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Раҳмонқулов ушбу тайинловга қадар 2020 йил 26 августдан буён Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Бу лавозимни UET Construction компаниясининг ижтимоий объектларни қуриш департаментини бошлиғи Абдулазиз Абдулхаков эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.