Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Ислом Акрамович Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона политехника институти, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг ISMA менежмент олий мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери (бошқарма бошлиғи) сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.