Саидқаҳҳор Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Саидқаҳҳор Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Ўзбекистон президенти қарори билан Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. Тошкент молия институтини (2002) ва шу университетнинг магистратурасини (2004) тамомлаган.

У 2022 йил августидан ушбу тайинловга қадар Чилонзор туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Дастлаб у туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, ундан олдин эса Марказий банк раисининг ўринбосари бўлган. 2017−2019 йилларда «Ўзагросуғурта» суғурта компаниясини бошқарган.

Чилонзор туманига эса 2020 йилдан бери Янгиҳаёт туманини бошқариб келаётган Ҳаёт Иноғомов ҳокими этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.