Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи

Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Учрашувда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг 2026 йил август ойида Бишкекда бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг «Ягона Хитой» сиёсати ҳамда «уч ёвуз куч»га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди. «Уч ёвуз куч» — терроризм, сепаратизм ва экстремизм. Атама илк бор 2001 йил июнь ойида ШҲТ ташкил этилганда қабул қилинган «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай конвенциясида расман мустаҳкамланган.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётгани қайд этилди. Қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи
«Яшил» энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» стратегик темирйўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтиришмоқчи
Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди.

Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади. Томонлар ШҲТ, «Марказий Осиё — Хитой» формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.