Эътиборли жиҳати, ушбу тўқнашувдан аввал ҳар икки жангчи UFC рейтингида ёнма-ён бораётган эди: Рамазон Темиров 7-ўринни, Лонер Кавана эса 6-поғонани банд этиб турганди. Муросасиз кечиши кутилган баҳс узоқ давом этмади. 1-раунддаёқ британиялик спортчи техник нокаут эвазига ғалабани илиб кетди ва рейтингдаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди.
Ушбу мағлубият Рамазон Темиров учун профессионал фаолиятидаги тўртинчиси бўлди. Ҳозир унинг ҳисобида 20 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. Лонер Кавана эса профессионал фаолиятидаги 11-ғалабасини қўлга киритди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.