Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Нукусда бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлганлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрийлар ва фаоллар билан учрашув ўтказиб, ватандошларга ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.

«Илгари хабар қилинганидек, бир гуруҳ шахслар 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг фикрини чалғитиб, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқарди, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини эгаллаб олишга уринди», — деди у.

«Газета.uz»да реклама

Улар 2022 йил 2 июль куни жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги талабларга қулоқ солмасдан, республиканинг маъмурий марказидаги асосий кўчаларда бузғунчи ҳаракатларни давом эттиргани қўшимча қилинди.

«Бундан ташқари, тартибсизликларда қатнашган айрим кимсалар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан тўқнашувларни келтириб чиқаришга, қўриқланадиган ҳудудларга зўравонлик билан бостириб киришга уринди, биноларга тош ва турли буюмлар отишди», — деди президент.

«Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказишди, — дея сўзида давом этди у. — Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринишди».

«Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказишди. Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.