Аёл раҳбарларнинг халқаро саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинди

Аёл раҳбарларнинг халқаро саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинди

Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ давлатлари парламентларининг аёл раҳбарлари саммити якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди. Саммит COVID — 19 пандемияси оқибатлари, гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини парламентар даражада белгилаш мақсадида ўтказилди.

Тошкентда 8−9 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ давлатлари парламентларининг аёл раҳбарлари саммити якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, мамлакатлар парламентларининг аёл етакчилари (спикерлари), депутат аёллар, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашган саммитнинг иккинчи кунида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг нутқ сўзлади.

Шунингдек, Танзила Нарбаева ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ҳам гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, мазкур масала давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилангани таъкидлаб ўтди.

«Газета.uz»да реклама

Анжуманнинг якунловчи сессиясида саммит парламентларнинг гендер масалаларга жавоб беришга, хавф-хатарларни олдиндан кўра билишга, тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни самаралироқ таъминлашга тайёрлиги ва бунга қодирлигини сарҳисоб қилиш имкониятини яратгани қайд этилди. Саммит якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.