Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди

Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланди. Агзам Избосаров эса «ҲЭТ» бошқарув раиси биринчи ўринбосари бўлди.

12 июнь куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда бош вазир Абдулла Арипов иштирокида электр энергетика тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда АЖ матбуот хизмати.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Фахриддинович Агзам Избосаров тайинланди.

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

«Газета.uz»да реклама

Айни кунгача (2017 йил апрелидан бери) Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдужаббарович Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев 2021 йилда 25 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Ўшанда Агзам Избосаров «Мардлик» ордени билан, Шухрат Пулатов эса «Шуҳрат» медали билан мукофотланганди.

Шунингдек, Энергетика вазирлигида тайинлов амалга оширилди. Ҳасан Тошхўжаев энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.