Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Унинг номзоди ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган ва «Миллий тикланиш» партияси томонидан қўллаб-қувватланган.

Сайловнинг дастлабки натижаларини Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев маълум қилди. У Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди.

Сайлов халқаро меъёр ва стандартлар, миллий сайлов қонунчилигимиз асосида, очиқлик, ошкоралик, эркинлик ва адолат каби демократик тамойилларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтди, — деди у.

«Газета.uz»да реклама

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев 87,73 фоиз, 2021 йил 24 октябрда 80,12 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
Фото: МСК.

Сайловда 15 миллион 651 минг 405 нафар сайловчи ёки умумий 19 миллион 593 минг 838 нафар сайловчининг 79,88 фоизи иштирок этди. Сайловда энг юқори фаоллик Жиззах вилоятида қайд этилди — 85,28 фоиз, энг пасти Тошкент шаҳрида — 72,97%.

Таққослаш учун, 30 апрель куни янги таҳрирда Конституция бўйича ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 84,5 фоизи, 2021 йилги президент сайловида — 80,4 фоиз, 2016 йилги президент сайловида — 87,73 фоиз иштирок этган.

«Адолат» социал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Робахон Махмудова 4,43 фоиз овоз тўплади — унга 693 минг 634 киши овоз берди.

ЎзХДП номзоди ва унинг етакчиси Улуғбек Иноятов 4,2 фоиз — 629 минг 116 нафар овоз тўплади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Хамзаев 3,74 фоиз — 585 минг 711 киши овозини қўлга киритди.

Яроқсиз деб топилган бюллетенлар сони 0,78 фоизни ташкил этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.