Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди

Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.

10 ноябрь куни Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни назарда тутувчи қўшма баёнот қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
ЎзАга кўра, мамлакатлар ўртасида қуйидаги шартномалар имзоланди:
  • дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
  • халқ таълимини ривожлантириш тўғрисидаги идоралараро англашув меморандуми;
  • фан, технология ва инновация соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро англашув меморандуми;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
Аввалроқ томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирган эди.

«Газета.uz»да реклама

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.