Ўзбекистон ва Туркия ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров Туркия Футбол федерацияси президенти Мехмет Буюкекши билан музокара ўтказди. Мулоқот чоғида Туркия Футбол федерациялари ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва халқаро шаҳарлар ўртасида 10 та автобус қатнови йўлга қўйилади

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Танзила Норбоева Самарқандда «БМТ Аёллар» тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган «БМТ Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

15 дан ортиқ мамлакатдан IT таълими бўйича 150 нафар талаба Ўзбекистонда йиғилади

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иштирокчилари учун навбатдаги “Seeds for the Future” таълим лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Сурхондарёда 5 кишининг ўлимига олиб келган автоҳалокат юз берди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

2024 йилнинг январь-март ойларида 1 млн 519,3 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга юқори.

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Хитой Бош вазири ўринбосари мамлакатимизга ташриф буюради

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Нурсултон Рўзибоев жангда мағлубиятга учради

Нурсултон Рўзибоев 3 раундлик жангда Хоакин Баклига ютқазди. UFC’нинг Сент Люисдаги турнирида Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) америкалик Хоакин Бакли (19-6) билан жанг қилди.

Ўзбекистонда яна иккита шамол электр станцияси қурилади

Президент қарори билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномалари тасдиқланди. Ушбу лойиҳаларнинг пудратчилари сифатида Хитойнинг Universal Energy компанияси шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta МЧЖлар кўрсатилган.

Тошкентда 20 ёшли йигит пиёдани уриб юборган

11 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди. Унда, 1989 йилдан 2023 йилга қадар бўлган жами 493 та ҳужжатни бекор қилиш назарда тутилган.

Отабек Умаров Геннадий Головкин билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон МОҚ президенти Геннадий Головкин билан ўтказилган.

Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Таниқли кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосов ҳақида “Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида” номли китоб чоп этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Биринчи ўзбек кинооператорининг асарлари UNESСО рўйхатига киритилди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда UNESСО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташаббуси билан тақдим этилган икки номинация – “Туркистон альбоми (1871-1872)” ва “Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” Осиё ва Тинч океани ҳавзаси Жаҳон хотираси рўйхатига киритилгани эълон қилинди.

Тошкентда сохта «права» сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2022 йил ўрталарида Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатда туриб, IT компанияларидан бирида фаолият юритаётган 2 нафар бухоролик йигит сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиш режаcини тузишган. Улар ижтимоий тармоқлардаги канал ва гуруҳларда муайян нарх эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси сотилиши ҳақида эълонлар тарқатишган.

Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Ҳодиса  1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Шу ердаги устунга автомобиль радарини ўрнатиш ишларига жалб қилинган компьютер тармоғи муҳандиси 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.

Эртага 8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда

Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди.

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинди

Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон президенти қабулида бўлди

Учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон президенти Асиф Али Зардорий қабулида бўлди.

Сергелида содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда вафот этган

9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчасида 2000 йилда туғилган  ҳайдовчи А.Х. КИА русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган пиёда уриб юборган.

Uzbekistan Airports фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.

Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди. Йўловчиларнинг мурожаатларига асосан 72 сонли автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилди.

Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида Енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакат енгил атлетикачиларининг “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Уруш қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида яшайди, энг кам қолган ҳудуд эса…

2023 йилда Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 112 нафарга камайган.  Маълум бўлишича, Республиканинг турли вилоятларида саноқли фахрийлар қолган: Тошкент – 42, Сирдарё – 1, Қорақалпоғистон – 2, Бухоро вилояти – 6 та, Қашқадарё – 8, Наманган вилояти – 4 та, Сурхондарё – 3, Андижон вилояти – 5, Жиззах вилояти – 3 та, Навоий вилояти – 4, Самарқанд вилояти – 4, Тошкент вилояти – 16, Фарғона вилояти – 9, Хоразм – 5.  Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан ташқари 5271 нафар меҳнат фахрийси истиқомат қилади, улар ҳам Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган.

Республикада 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.