16 май куни мамлакат ҳудудининг асосий қисмида кундуз вақтида кўпроқ қуруқ ва барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда эса ноқулай об-ҳаво кузатилиши мумкин.
2026 йил 20–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Конгресси ўтказилади. Ушбу қарор жаҳон шахмат ҳаётидаги энг муҳим йиллик тадбирлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хизмат сафари доирасида Бухоро шаҳридаги қатор ижтимоий инфратузилма объектларини бориб кўрди ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ташриф давомида Бухоро шаҳридаги 9-сонли оилавий поликлиника ҳам кўздан кечирилди.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хизмат сафари давомида Бухородаги ижтимоий объектлар ҳолати билан танишиб, уларни кенг кўламда янгилаш режалари ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, инспекцион ташрифлар президент топшириқлари ижросини назорат қилиш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишга қаратилган.
Тошкент шаҳрида U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди. U17 ёш тоифасидаги мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг яхши натижани қайд этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркистон шаҳридаги тарихий-маданий марказ фаолияти билан танишди. Олий мартабали меҳмонлар Марказий Осиёдаги ислом меъморчилигининг йирик ёдгорликларидан бири ва Қозоғистоннинг маънавий рамзи ҳисобланган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида учрашув ўтказди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилишича, томонлар Ўзбекистон—Туркия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
1 июндан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун янгиланган тарифлар амал қила бошлайди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йилда жорий этилган энергия ресурслари нархларини ҳар йили индексация қилиш механизми доирасида тасдиқланди.
Туркистон шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Туркистон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда ўзбек томонидан қурилган янги масжид фаолияти билан танишди. Кенг кўламли диний-маърифий мажмуа 7 гектардан ортиқ ҳудудда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 5 мингдан зиёд намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди. “Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида хориждан олиб кирилган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди. Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда божхона назоратининг “яшил йўлак” йўналиши орқали ҳаракатланган икки нафар шахс текширувдан ўтказилган.
Боку шаҳрида 17–22 май кунлари ўтиши режалаштирилаётганБМТнинг 13-Бутунжаҳон шаҳарсозлик форуми (WUF13) “Бутундунёни уй-жой билан таъминлаш: хавфсиз ва бардошли шаҳарларҳамда жамоалар” мавзусига бағишланган. Форум глобал уй-жойинқирози, иқлим хавфлари, инклюзив режалаштириш ва барқарорурбан ривожланиш бўйича ечимларни муҳокама қилиш учунасосий майдонлардан бири ҳисобланади. Унда дунёнинг 178 тамамлакатидан 30 мингга яқин мутахассис иштирок этишикутилмоқда (trend.az). Форумда қабул қилинадиган “Боку ҳаракат чақириғи” (BakuCall to Action) БМТ Бош котибининг 2026-йилдаги ҳисоботигаасос бўлиб хизмат қилади (undp.org). Бу эса форумнинг нафақатмулоқот майдони, балки аниқ сиёсий мажбуриятларшакллантириладиган платформа эканини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ҳамда Бош вазир Нарендра Модига Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғир ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этди, шунингдек, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Жиззах вилоятида 23 ёшли аёлнинг туғруқхонадан чиқарилганидан бир неча кун ўтиб вафот этиши жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, фожианинг дастлабки сабаби шифокор тавсиясисиз қабул қилинган дори воситасига оғир аллергик реакция бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
29–31 май кунлари Тошкент шаҳрида Eco Expo Central Asia 2026 дастури доирасида йирик халқаро Cat Expo кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир High Town Mall мажмуасида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган саммитда туркий давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума — 15 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Осмон ўзгарувчан булутли бўлади.
Ўзбекистон Президенти 4 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Янги тартиб иссиқхоналар ва ишлаб чиқариш биноларини иситишда зарарли материалларни ёқиш учун жарималар жорий этишни назарда тутади.
18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” мавзусида йирик халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбирда 200 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус айни пайтда “Андес” хантавирусининг кенг кўламли тарқалиши бошланганини кўрсатувчи белгилар йўқлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у яқин ҳафталарда вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди. Унга кўра, биржа орқали харид қилинган дизель ёқилғиси харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
Ўзбекистонда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган йирик коррупцион ва фирибгарлик схемаси фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, уюшган гуруҳ хорижда расмий иш билан таъминлаш баҳонасида тахминан 90 миллион доллар маблағни ўзлаштирган.
Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми ўз ишини бошлади. Анжуманда Осиёнинг турли давлатларидан келган сиёсатчи, тадбиркор, олим ва эксперт аёллар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасига боради. Ташриф Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалга оширилади.
NASA’нинг тажрибали астронавтларидан бири, Халқаро космик станция собиқ командири Эндрю Фойстел Ўзбекистонга ташриф буюрди. Астронавт ўз фаолияти давомида 9 марта очиқ космосга чиққан ва орбитада жами 226 кун бўлган.
Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигида “Марказий Осиё: минтақавий ривожланишнинг янги парадигмаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон дипломатик академиялари вакиллари, дипломатик миссиялар, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (Ашхобод), шунингдек, халқаро ва илмий ташкилотлар экспертлари, жумладан, Финляндия халқаро муносабатлар институти (FIIA) вакиллари иштирок этди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Хитой — Марказий Осиё» инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ҳамда Хитой Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов ва Хитой Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси раҳбари Ли Хункуй имзо чекди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенини модернизация қилиш, хавфсизликни ошириш ва инфратузилмани самарали ривожлантиришга қаратилган янги таклифлар тақдим этилди. Маълум қилинишича, пойтахт аҳолиси сонининг ўсиши, туризм оқимининг ортиши ҳамда шаҳар ҳудудининг кенгайиши муносабати билан 2030 йилга қадар метронинг кунлик йўловчи оқимини 1,8 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан учинчи марта кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Бир неча йил давомида мазкур лойиҳа оддий савдо ярмаркасидан инклюзивлик, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йирик ижтимоий платформага айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.