Ўзбекистон қизичбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 23 май, сешанба куни 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақида федерация расмий сайти маълум қилди.
Бугун, 24-май куни Тошкент шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон-Сингапур туризм йўналиши тадбиркорлари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг мамлакатимизга илк давлат ташрифи доирасида ташкил этилган тадбирда сингапурлик туроператорлар ва ОAВ вакилларидан иборат делегацияси ҳамда маҳаллий туризм соҳаси вакиллари билан B2B учрашув ўтказиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида фикр алмашишди.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
ЙТҲ 24 ва 21 ёшли пиёдалар йўлдан ўтаётган вақтда содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup-2023 онлайн мусобақаси ғолибига айланди.Ҳамюртимиз турнир финалида нидерлендиялик Йорден ван Форестга қарши дона суриб, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
2-4 июнь кунлари Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилувчи мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда иштирок этади.
Бугундан UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди, дея ёзмоқда ЎзА. — Chevrolet Tracker LS — 211 454 880 сўмLTZ — 231 196 000 сўмPremier — 251 142 080 сўм LS Plus — 223 824 160 сўмLTZ Plus — 246 981 280 сўмPremier Plus — 276 016 160 сўмRedline — 285 834 080 сўм — Chevrolet OnixPremier 1 — 207 347 000 сўмPremier 2 — 214 748 000 сўм Premier 2 Plus — 221 640 160 сўмRedline — 230 624 800 сўм
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 февралдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади. Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ерлар қайси ҳудудга тўғри келади.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Унинг соғлиги хусусий клиника косметологик жарроҳликдан сўнг ёмонлашган.
Давлат раҳбари ёшларга жамиятда муносиб ўринни эгаллашлари учун янгиланган Конституцияда беқиёс имкониятлар кутаётганлигини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табрик йўллади.
Эртадан газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, эртага 25 май куни пойтахтнинг Яшнобод, Сергели ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Институтнинг проректори ва таълим технологиялари маркази ходимлари жазоланди. Аввалроқ, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги педагогика институти ётоқхонасидаги қизлар хонасига яширин камера қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади.
24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Европа кулолчилик йўналиши, ушбу санъатнинг ривожланиши ва Европа мамлакатлари мероси умумий маданий меросга қандай ҳисса қўша олишини оммага исботлаш мақсадида татбиқ этилган маданий йўналишлар қаторига киритилган. Барқарор туризмга ҳисса қўшишдан ташқари, ушбу қадимий анъанани ҳаётга татбиқ этувчи соҳа, ташриф буюрувчиларга мероснинг моддий жиҳатлари (ноёб бадиий маҳсулотлар ва коллекциялар, устахоналар ва музейлар) ҳамда, номоддий жиҳатлари (маҳаллий билимлар мажмуи ва сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун зарур ҳунармандчилик сир-асрорлари) ҳақида ҳам маълумот беради.
Интернетда Тошкентдаги мактабда битирув кечасида вальс тушиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди. Вазирлик ҳолатга муносабат билдирди.
У 610 минг сўм эвазига бир эркакни икки нафар қиз билан жинсий алоқада бўлишига шароит яратиб берган. Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган массажхоналарнинг бирида атрофига ёш қизларни тўплаб, қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл ҳақида ИИБга хабар келиб тушган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси финалига йўлланма олди.Ярим финалда ўзбекистонлик шахматчи АҚШ вакили Фабиано Каруанани (2764) 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
2022 йилда хавфсизлик талабаларига зид равишда қурилган меҳмонхонанинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона ташкил қилинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда ўтган йили ноқонуний қурилган деб топилган 11 қаватли бинонинг 1-қаватида ноқонуний қаҳвахона ташкил қилингани ҳақида хабар тарқалди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобиль импорт қилди. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақасидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.Абдусатторов дастлабки босқичда франциялик Жюл Муссарга (2644) қарши дона сурди.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.
Нигина Абдураимова “Ролан Гаррос” турниридаги иштирокини якунлади. Афсуски, ҳамюртимиз словениялик Тамара Зиданшекка қарши баҳсда мағлубиятга учради.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг янги усулини таклиф этди. Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди.
У уй-жойи кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган. Унга нисбатан 2 та модда билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўқувчилар "Интерактив таълим VR" дастури доирасида кимёвий лабораторияларни виртуал шаклда олиб боришади. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Қорахитой" маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабнинг кимёғ-лаборатория хонасига "Интерактив таълим VR" дастури жорий қилинди.
Тошкентда Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури — Inter Pares билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. «Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади», — деди Танзила Нарбаева.
У шериклари билан МЧЖ ташкил қилиб, машина ва уй сотишни ваъда қилган ва бошланғич тўлов сифатида пул йиғиб олган. Тошкентда 200 нафар фуқарони алдаб, пулларини ўзлаштирган МЧЖ мансабдорига суд ҳукми ўқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.