Маълум бўлишича, эркак бу аёлга доимий руҳий тазйиқ ўтказиб келган. Аёлни МИБ ходими билан кўрган эркак уларга жароҳат етказган.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани — автомобиль ва электромобиллар, металл маҳсулотлари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва бошқа қувватларни ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди. Шунингдек, у Хитой бизнеси вакиллари билан ҳам учрашди.
Келишувга асосан, энергетика, кимё, автомобилсозлик, электротехника каби лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди.
Бу ҳаракатни содир этишга рухсат бергани учун Gentra ҳайдовчисига ҳам чора кўрилган. Ижтимоий тармоқларда қиз машинадан танасини чиқариб, "сайр" қилгани акс этган видео тарқалган.
Хоразм вилояти ИИБ эркакнинг шахсига аниқлик киритди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда навоийлик бир эркак Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимларининг онасидан сўкиб, ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.
Халқаро стандартлар асосидаги мактаблар Наманган ва Фарғонада қурилиши режалаштирилган. Самарқандда ўтказилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа банки ўртасида президент фармонида белгиланган ЕТТБ кўмагида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир уч томонлама Техник ёрдам бериш шартномаси имзоланди.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Тегишли қарор Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида қабул қилинди. Марказий сайлов комиссияси жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқди.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатларни сайлашнинг мажоритар-пропорционал (аралаш) тизимига ўтмоқда. Бу қандай тизим?
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги саммитда Марказий Осиё давлатлари президентларига бир қатор таклифлар берди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиань шаҳрида “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммитида иштирок этди.
Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган канал, гуруҳ, нашида номлари эълон қилинди. Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ тарихий объектларни инсоният учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини эълон қилди. 2020 йилдан бери Туркия 16 та маданий ва 2 та аралаш ЮНEСКОнинг Жаҳон меросига мезбонлик қилиб келмоқда.
Хитойнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлди. Шу билан Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.
Эркак аёлини доимий равишда калтаклаб келган. Аёл ИИБ ходимларини чақирганда, эркак аёли ва қизини сўйиш билан таҳдид қилган.
Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида “Тарағай баҳори” фестивали ўтказилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида ўтказилган фестивалда очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи музей, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши ҳамда санъаткорлар Ҳосила Раҳимова ва Сардор Тоировлар иштирокидаги гала-концерт намойиш этилди.
Дунёга машҳур дизайнерлар Ўзбекистон миллий либосларини жаҳон подиумларига олиб чиқишга кўмаклашади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Бугун, Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Учрашувдан сўнг икки томонлама жами 41та ҳужжат имзолаган.
Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг камбағалликка қарши кураш тажрибасини мамлакатда татбиқ этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, қуёш панеллар ишлаб чиқариш, электромобиль заводларини ишга туширишдаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди.
"Инновацион ечим" сифатида қаралаётган электроскутерларда махсус чемодан бўлиб, барча керакли воситалар билан таъминланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида тез ёрдам шифокорлари синов тариқасида электроскутерлардан фойдаланишни бошлаган.
Машина ҳайдовчилари ва ҳолатни тасвирга олганлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта йигитлар машиналардан таналарини чиқариб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.
Ўзбекистон қўшни давлатдан май-сентябрь ойларида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Жорий йил 12 майда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Барки Точик” ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида 1285 млн.кВт/соат ҳажмдаги электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.
Эндиликда Миллий гвардиянинг айрим ваколати Ички ишлар бошқармалари ҳуқуқи билан тенглаштирилмоқда. Аввалроқ, Президент "МЖтКга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Эр хотинини интернетда бегона билан гаплашиб юрганини ва "сен ҳам эркакмисан" деган гаплари сабаб жаҳл устида қотилликка қўл урди. Сирдарёда хотининг хиёнатига чидолмай, уни ўлдирган эрга суд ҳукми ўқилди.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан бир қатор йўналишларга жами салкам 60 млрд сўм пул ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга жами салкам 62 млрд сўм пул ажратилди.
АҚШ Адлия вазирлиги Нью-Йорк марказида 8 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактга алоқадор шахсга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини эълон қилди. АҚШ Адлия вазирлигига кўра, 2017 йилда Нью-Йорк марказида теракт уюштирган ўзбекистонлик 34 ёшли Сайфулло Соипов саккиз умрлик ва 260 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар қилди.
Мамлакатда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади. “Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2019 йилдан бери Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Абдулвосид Хомитжонов эгаллади.Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.