Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев.

Ўтган йили олийгоҳ битирувчиларидан 6,5минг нафари ишга жойлашмаган — президент

Эндиликда ёшларни ишга қабул қилиш тизими қайта кўриб чиқилади. Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда.

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак қамалди

38 ёшли эркак эшак томорқа ерига зарар етказганлиги сабаб унинг икки қулоғини кесган. Жонивор кўп қон йўқотиши натижасида ҳалок бўлган.

Мисрдан қимматбаҳо сувенир, яна 4 та давлатдан турли расмлар — антикоррупция агентлиги раҳбарига бир қатор совғалар берилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу вақтгача 6 та давлатдан турли хил совғалар берилган. Уларнинг ҳаммасига агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов эга чиққан.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Чет элда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди.

ЙПХ инспектори йил бошидан буён 410 млн сўмлик 152 та қоидабузарлик содир этган ҳайдовчини аниқлади

Ҳайдовчи ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаган давлат рақами билан автомашинани бошқариб қоидабузарликлар содир этган Жорий йилнинг 31 март куни соат 23:30 атрофида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида Hyundai Sonata русумли 01 T 234 ZA давлат рақам белгили автомашина ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни кўрсатилишини талаб қилинган. Руль бошқарувидаги ҳайдовчи автомашина унга тегишли эмаслигини айтиб ходимга ҳеч қандай ҳужжат бермаган.

Наманганда ниқобли ходимлар фуқаронинг уйига бостириб киришди — видео

Маълум бўлишича, мазкур уйда яшовчи 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетган. Ходимлар уни ушламоқчи бўлиб, уйига борганида унинг яқинлари бунга фаол қаршилик кўрсатишган.

Самарқанддаги мактаблардан бирининг ҳожатхонасига камера ўрнатилди

Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Мактаб "замдиректори"га чора кўрилди.

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди

2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Нозим Хусанов 2022 йили президент қарори билан ушбу лавозимга тайинланган эди. Хусанов Нозим Бахтиёрович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар ой маҳаллаларда ҳисобот беради

Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади.

Дунёнинг энг кўп пул топадиган компаниялар қайси ва улар бир сонияда қача топади?

Яна бир IТ-гигант – Microsoft компаниясига келсак, унинг даромад олиш тезлиги «анчагина паст», яъни – сониясига «атиги» 531 доллар.

Импорт товарлари учун истеъмол кредитларига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин. Президент томонидан имзоланган қонун билан "Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма ўтказилди.

Ўзбекистонликлар қўлида асосан қайси банкнот борлиги айтилди

Банконтларнинг номинал қийматлари бўйича улуши 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, қуйидагича: -100 минг сўмлик — 42,5 фоиз;-50 минг сўмлик — 26 фоиз;-200 минг сўмлик — 13,5 фоиз;-10 минг сўмлик — 8,1 фоиз;-5 мнг сўмлик — 5,9 фоиз;-20 минг сўмлик — 2,8 фоиз;-1 000 сўмгача — 0,8 фоиз;-2 минг сўмлик — 0,4 фоиз. 2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайган.

Фарғонада келинининг бошини узиб, дарахтга илиб кетган қайнота 13 йилга қамалди — видео

64 ёшли қайнота 34 ёшли келини билан жанжаллашиб, уни ваҳшийларча ўлдирган. Фарғона вилоятида келинини уриб ҳушидан кетказиб, кейин унинг бошини узиб олган 64 ёшли қайнотага нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Тошкентдаги журналистика университети ўқув биноси деворида ёриқ юзага келди

ЎзЖОКУ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув биносининг деворида ёриқ юзага келгани акс этган видео тарқалди.

Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

1-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳалар қачон амалга оширилиши маълум қилинди. "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори имзоланди.

Ҳамюртимиз спорт курашлари бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. -67 кг вазн тоифасида барча рақибларни мағлуб этган Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритди.

Ҳар ким ўз "пропискаси"ни исталган жойга ўзгартириши, Ўзбекистондан чиқиб кетиши ёки тўсиқларсиз кириб келиши мумкин — Янги Конституция

Янги таҳрирдаги Конституцияда "прописка" муаммоси ўз ечимини топмоқда. Юридик фанлари доктори янги киритилаётган моддани изоҳлаб берди.

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлмаган лойиҳаларга ҳам алоҳида пул ажратилади

Бунинг учун лойиҳа 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган бўлиши керак. Бу бўйича президент тегишли топшириқ берди.

Тошкентда эркак онаси учун эркак шифокорни юборган тез ёрдам диспетчерига таҳдид қилди

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб, фельдшерга таҳдид қилганлиги юзасидан видеотасвир тарқалди.

Қашқадарёда аммасининг бутун бошли оиласини пичоқлаган 19 ёшли жиянга суд ҳукми ўқилди

Мактаб битирувчиси бўлган судланувчи аввал аммасининг ўғлини ўлдирган. Сўнгра марҳумнинг аёли, боласи ва аммасини ўзини ҳам пичоқлаган.

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди

Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.

Янги ҳоким пойтахт ирригация тизимини яхшилаш учун 700 млн сўм ажратди

Маблағ ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш учун таъмирлаш ишларига сарфланади. Тошкентда ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида дренаж ва коллекторларни (ирригация тизимини) таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш учун 700 млн сўм ажратилади.

Спорт курашлари. Атабоев финалда, Расулов бронза медали учун курашади

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кетма-кет иккинчи куни финал йўлланмасига сазовор бўлмоқда.

Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Музаффар Солиев 2021 йилда Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев шаҳар кенгашининг қарори билан лавозимидан озод этилди.

Сурхондарёда бир йигит яхши кўрган қизи билан юрган болани уриб, бурнини синдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир нафар бола калтакланганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.