Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар устидан назорат ваколатлари кучайтирилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасига кўра, парламент ваколатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилган.
Иш ҳақи ошади, ипотека кредитларини олиш осолашади, айрим иш берувчиларга ижтимоий солиқ тўлиқ қоплаб берилади, айримларга шифохонада бепул овқат берилади ва бошқа қатор ўзгаришлар 2023 йил 1 майдан кучга киради. 2023 йилнинг 1 май кунидан бошлаб қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар бўлади: Иш ҳақи ошади Президент фармонига кўра, 1 май кунидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
Туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди. Жорий йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунига қадар 767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида (4 та) 780/779-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналишида (2та) "Афросиёб" электропоездининг рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Uzbekistan Airways'нинг Истанбулга учаётган самолёти бортида 27 ёшли йўловчи аёл ўғил дунёга келтирди. Авиакомпания камдан-кам учрайдиган ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Ўзбекистондаги супермаркетларда янги ўрикнинг бир килограмми нархи 35 минг сўм атрофида. Бу апрель ойининг иккинчи ўн кунлиги бошидагига нисбатан қарийб уч баравар кам, дея хабар беради EasyFruit портали.
Тошкентда энаганинг уйида уч яшар бола вафот этган.
Тошкентда яна ўқувчи қиз калтакланган. Қизнинг танишлари томонидан калтакланишини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга мазкур ходимлар учун ижтимоий солиқ давлат томонидан қоплаб берилади. Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқда ходимлар кечаси ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик буни рад этди.
Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган ёнғинга ёнғин-қутқарув экипажлар 2 дақиқада етиб боргани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда турли муҳокама қилинди. ФВВ бу бўйича таҳлилий маълумот берди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.
Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.
30 ёшли эркак шифокор ўрнатилган тартибда касални кўриш жараёнида беморнинг яқинлари томонидан келишмовчилик юзага келган ва бу жанжалга айланган. Ижтимоий тармоқларда Асака туманида шифокор калтакланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтоҳур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Ҳолат юзасидан "хавф остида қолдириш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 3 ёшар қизнинг ўлими ҳолати юзасидан видеомурожаат тарқалди.
Бу минтақавий авиакомпания томонидан Бангкок Airways авиакомпаниясидан сотиб олинган учинчи АТR 72-600 самолёти ҳисобланади. Бугун, 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 08:05 да "Silk Aiva" минтақавий авиакомпаниясининг учинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Ахборот хизмати.
Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди. Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэк 1 трлн сўмдан ошди.
Янги пиёз нави одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик" илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясининг экин майдони 84,5 гектар бўлиб, ушбу майдонда 17 турдаги экинлар экилиб, уруғлари кўпайтириб келинмоқда. Бу ердаги олимлар томонидан пиёзнинг "Малла" нави яратилди.
7-синф қизлар 8-синф қизни дўппослашган ҳамда ҳолатни видеога олиб, Instagram саҳифасига қўйишган. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.
Кўчага ўйнаш учун чиқиб кетган қизча онаси чақирганда келмагани учун таёқ билан калтакланган. Сурхондарёда ёш қизча онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Конституция даражасида Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кенгайтирилмоқда. Янгиланаётган Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага кўпаймоқда.
Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди.
Авиақатнов ҳафтасига бир марта Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади. Бугун, 26 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.
ЙПХ ходими авария бўлган ҳайдовчини мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида "алкотестер" текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Aхборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 24 апрель куни соат 07:30 ларда Асака туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Д.И.
Орзугул Бобохўжаева Токионинг 23 туманидан бирига депутат бўлди. 37 ёшли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева Токио (Япония) шаҳридаги Сетагая туман ассамблеясига депутат этиб сайланди.
У аёлини бошқа шахслар билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилиб, мастлик таъсирида бу ҳаракатни содир этган. Маълум қилинишича, Шеробод туманида 1971 йилда туғилган эркак 2022 йилнинг ноябрь ойида 1989 йилда туғилган турмушидан ажрашган, 5 нафар фарзанди бор аёл билан танишган.
Келиб чиқиши пуэрто-риколик, лекин АҚШ номидан жанг қилувчи Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиевдан учралган мағлубиятига изоҳ берди.23 апрель тонгида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида Росадо ва Мелиқўзиев ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.