Қайси ҳудудда кўп гўшт етиштирилди?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022-йилнинг январ-декабр ойларида республика бўйича жами 2 726,0 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 % ни ташкил этди. Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Қашқадарё вилояти (11,6 %) ҳиссасига тўғри келди.

Қиймати 10,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 21 та хорижий давлатларга қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Экспорт ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага камайган.

Странжа-2023. Саиджамшид Жаъфаров олтин медални қўлга киритди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа-2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар учун мусобақа якунига етди.

Странжа-2023. Ўзбекча дербиларда Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалаба қозонишди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги икки вазн тоифаларида финаллар тўлиқ ўзбекистонликлар иштирокида ўтказилди.

Странжа-2023. Мирзахалилов ва Муҳиддинов мезбон боксчиларга ютқазиб, кумуш билан чекланишди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги вазн тоифаларида икки ҳамюртимиз — Миразизбек Мирзахалилов (54 кг.) ва Адҳамжон Муҳиддинов болгариялик боксчиларга қарши ўз жангларини ўтказишди.

Странжа-2023. Мелиқўзиев Шодиёржон ва Ҳасанбой Дўстматов ғолибликни қўлга киритди

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бошланди. Дастлаб энг енгил вазн тоифаларидаги спортчиларимиз Шодиёржон Мелиқўзиев (48 кг.) ва Ҳасанбой Дўсматов (51 кг.) ўз жангларини ўтказишди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги бекор бўлди

Маҳмуд Муродов 11 март куни октагонга кўтарилиши лозим эди. 11 март куни Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ) навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Странжа—2023. Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг рақиблари финалда жангга чиқишни истамади

Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Странжа-2023 мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади.Бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг (-86 кг) рақиблари рингга чиқишда бош тортган.

Ҳасанбой Дўстматовдан Баҳодир Жалоловгача. Бугун 12 нафар ўзбекистонлик боксчи Странжа-2023 финалида жанг қилади

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида 26 февраль, якшанба куни финал баҳслари ўтказилади.Кундузги дастурда аёл боксчилар ўз жангларини ўтказади.

Странжа-2023. 12 боксчимиз финалга чиқди

Болгарияда ўтаётган бокс бўйича нуфузли "Странжа кубоги" мусобақасида бугун аёллар ва эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилди. Ярим финалга етиб келган ўзбекистонлик икки аёлдан бир нафари — Саидахон Раҳмонова (48 кг.) ярим финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, финалга чиқди.

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда ҳам дуранг ўйнади ва турнирда 7-ўринни эгаллади

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун сўнгги 9-тур доирасида АҚШ вакили Со Уэслига оқ қора доналарда ўйнади. Спортчилар тенгма-тенг кураш олиб боришди ва ўйин сўнгида ватандошимиз рақибга нисбатан битта ортиқча пиёдага эга бўлди.

Тошкентда сўнгги 5 йилда бола ўғирлаш ҳолати содир бўлмаган — Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ сўнгги 5 йилда бола ўғирлаш ҳолати содир бўлмагани, интернетда тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топмаганини билдирди. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сурияда террористик ташкилот сафида хизмат қилган 24 ёшли ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди — видео

У 2021 йилда Туркия орқали Сурияга ўтган ва у ерда террористик ташкилот жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган. Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро 2020 йилнинг сентябрь ойида мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тикувчилик цехида ишлаши даврида интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаши натижасида, унда экстремистик қарашлар шаклланган.

Странжа-2023: Бугун 18 нафар боксчимиз ярим финал жангларини ўтказади

Болгарияда ўтаётган бокс бўйича нуфузли мусобақа ҳал қилувчи паллага кирди. Регламентга кўра, бугун мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилади.

Странжа-2023. Қозоғистонликлар кечган қонли жанглар ҳамда яна 5 нафар боксчимиз ярим финалда

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг бешинчи кунги жанглари якунланди.24 февраль куни 10 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангларини ўтказди.

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди

Хонанда интернетда турли хил одоб-ахлоқ қоидаларига зид видеоларини жойлагани сабаб унга лицензия бериш рад этилди. Агар Каниза бу ишини тўхтатмаса, унга лицензия бериш бутунлай тўхтатилади.

«Ҳамма айтади: ОАВни ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман» — президент сўз эркинлиги ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди.

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов 8-турда ҳам дуранг ўйнади

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 8-тур доирасида нидерландиялик Аниш Гирига қарши қора доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз ўйиннинг дебют қисмидан кейин 15-юришда хатога йўл қўйганди.

Россиянинг тажовузкор ревизионизми Марказий Осиё давлатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдиддир — Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Россиянинг тажовузкор ревизионизми ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдид эканини айтди. Унга кўра, Россия истилоси Европа ва Марказий Осиё учун ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш зарурлигини таъкидлади.

Сирдарёда ЙПХ масканида келиб чиқиши номаълум бўлган 2,6 тонна ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси номаълум ҳайвон гўштини Тошкентга олиб кетаётган бўлган. Сирдарё вилояти “Сирдарё” ЙПХ масканида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган А.Р.

Апрель ойидан бошлаб автобусдан автобусга биринчи марта "пересадка" қилиш арзон, кейингилари эса бепул бўлади

Автобусдан автобусга бир соат ичида биринчи марта ўтиш 70 фоизга арзонлашади, иккинчи ва кейингилари эса бепул бўлади. Апрель ойидан бошлаб жамоат транспортида дифференциал тариф режалари жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида жойлашган кўп қаватли савдо мажмуасига ташриф буюрди

Давлат раҳбари савдо мажмуасидаги маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Бугун, 24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган кўп қаватли савдо мажмуасига ташриф буюрди.

Унутмоқ осонмас, устозни…

ёки “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари биринчи бош муҳаррири Аҳмаджон Мухторов ҳақидаги хотиралар    Тўғриси, моҳир ташкилотчи ва журналист Раҳимжон Султоновдан устозимиз Аҳмаджон Мухторовни хотирлаб, шу кунларда Миллий матбуот марказида тадбир ташкил этилиши, “Аҳмаджон Мухторов – замондошлар хотирасида” номли китоб шаклидаги ёднома нашрга  ҳозирлик кўрилаётганини  эшитиб, таъсирландим. Устозни ёд этишга, бирга ишлаган кезларимдаги хотираларни эслашга фурсат етганидан қувондим.

Қонунчиликка ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмаслиги ҳақида норма киритилиши мумкин

Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида тадбиркорлар маданий мерос объектларига зарар етказгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бир ҳолатда тадбиркор "Улкан Тўйтепа" ёдгорлиги ҳудудидан ўзига тегишли ер участкасини ноқонуний равишда ўзлаштириб олган бўлса, иккинчисида "Қиличли ота" зиёратгоҳини таъмирлаш учун мўлжалланган маблағларни ўғирлаган. ДХХ маданий мерос объектларига зарар етказган шахсларни аниқлади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Радарга тушмаслик учун машина рақамига турли белгилар ёпиштирган ҳайдовчи аниқланди — видео

У автомобилнинг давлат рақамига қирқилган рақамларни ёпиштириш орқали жарималардан қутилиб қолиш йўлини топган. Бухорода йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, қоидабузарликни аниқлашда машина рақамини беркитиш учун турли белгилардан фойдаланган ҳайдовчи аниқлади.

Қонунчилик палатасида Конституцияни ўзгартириш бўйича лойиҳа муҳокамаси қайта тикланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.

Тошкентдаги масжид таҳоратхонасида 44 ёшли эркак ўзганинг пулларини ўғирлади

"Минор” масжидига келиб, таҳоратхонага кийимини илиб қўйган йигитнинг пуллари ўғирлаб кетилди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўғрилик содир бўлди.

Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Цехда 250 литр пахта ёғи ва 1,5 тоннадан кўпроқ кунжара маҳсулоти ҳамда 27 кг чигит борлиги аниқланган. Бухорода ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.