Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходими калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 9 март куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг туман филиали инспектори Сочтепа кўчасидаги хонадонларнинг бирида текширув ўтказган. Текширув давомида рўйхатдан ўтказилмаган сув ҳисоблагичи аниқланган.
Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши маълум қилинган пайтда хонадон эгаси Фазлиддин Пардаев инспектор билан жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан унинг бошига урган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.